Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_илмий_ҳамкорлик

халқаро_илмий_ҳамкорлик
Жорий йилнинг 19-23-феврал кунлари Ислом озиқ-овқат ташкилоти ташаббуси билан Покистоннинг Файсалобод ва Мултан шаҳарларида “Буғдой етиштиришда замонавий техника ва илғор тажрибаларни қўллаш бўйича маълумотларни етказиш” ҳамда “Покистонда экинларни яхшилаш учун ривожланаётган технологиялар” мавзусидаги халқаро илмий конференсия ташкил этилди. Халқаро миқёсда ўтказилган тадбирда Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончлик илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Д. Жўраев ҳам иштирок этиб, институт илмий фаолияти бўйича маъруза қилди. Шунунгдек, иштирокчилар учун гибрид буғдой селексияси (Ҳйбрид Wҳеат Бреединг) бўйича дала ва лаборатория семинарлари ташкил этилди. Тадбир сўнгида республикамизда илк бор янги технология асосида Гибрид буғдой селексияси (Ҳйбрид Wҳеат Бреединг) нинг йўлга қўйиш бўйича Австралиянинг Сидней университети ва Покистон қишлоқ хўжалиги университетлари билан ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.