Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Янги лойиҳаларга старт берилди Эвропа Иттифоқи делегацияси ва БМТ тараққиёт дастури вакиллари Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрди Ташриф давомида делегация вакиллари институт илмий фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, институт ёш олимлари билан самимий мулоқот қилишди. Тадбир давомида делегация иштирокида янги макарон сехи ишга туширилди. Бу ташаббус Қашқадарё иқлимига мос буғдой навини оммалаштириш, арзон нарҳлардаги маҳаллий макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариши билан бирга маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринларни ҳам яратди. Бу лойиҳалар Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ЭУАГРИН лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Унда сўз олган Ўзбекистондаги Европа Иттифоқи Делегациясининг Ҳамкорлик Бошқармаси раҳбарии Wим Риепма, БМТТДнинг доимий вакили ўринбосари Анас Қарман келгусида Истиқболли лойиҳалар асосида институт билан ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро тажриба алмашишни алоҳида таъкидлаб ўтди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.