Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

халқаро_ҳамкорлик

халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Эрон олимлари қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни мустаҳкамлайди Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Эрон Ислом Республикасининг Озод ислом университети Гулистон вилояти филиали ректори Сеед Али Таҳери бошчилигидаги делегация ва Марказ директори ўринбосари Ойбек Амонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув аввалида Ойбек Амонов меҳмонларга Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда тизимдаги илмий муассасаларнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифалар, амалга оширилаётган илмий-амалий ишлар ва йўналишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Суҳбат давомида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, билим ва инновациялар алмашинуви, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда қўшма илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш имкониятларини муҳокама қилдилар. Учрашув чоғида Сеед Али Таҳери Озод ислом университети фаолияти ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича ушбу университет Эрондаги энг йирик хусусий олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетнинг мамлакат бўйлаб ва хориждаги филиалларида юз минглаб талабалар таҳсил олиши таъкидланди. Шунингдек, университет олимлари томонидан барча соҳалар айниқса, қишлоқ хўжалиги илмида юқори илмий-инновацион технологиялар яратаётганлиги ҳамда соҳа учун тежамкор қурилмалар ихтиро қилинаётганлиги қайд этилди. Меҳмонлар учрашув давомида кадрлар малакасини ошириш, талабалар учун қишлоқ хўжалиги соҳасида махсус курслар ташкил этиш, чорвачилик, балиқчилик, асаларичиликни ривожлантириш, доривор гиёҳларни парваришлаш ва аграр соҳада юқори технологияларни қўллаш йўналишларида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирдилар. Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш мақсадида англашув меморандуми имзолашга келишиб олдилар. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.