Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Кўчатчиликни ривожлантиришда Туркия билан ҳамкорлик Академик М, Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан Туркиянинг С.С Одемис Бадемли кўчатчилик агро кооперативи вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тобора мустаҳкамланиб борилаётганлиги, бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидланди. Томонлар ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Туркиядан инвестор томонидан республиканинг тупроқ ва иқлим шароитига мос янги сифатли ва серҳосил мева навлари ҳамда пайвантаглари олиб келиниб, 15 гектар майдонда коллексия ва она боғлари барпо этилади. Шунингдек, экспортбоп мева навлари ва манзарали ўсимликларнинг стандарт талабларига мос кўчатларини етиштириш йўлга қўйилади ҳамда Туркия-Ўзбекистон ўзаро мутахассис алмашинуви ташкил этилади. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.