Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Шоличиликни ривожлантиришда Жанубий Корея билан ҳамкорликда шолининг янги ресурстежамкор навларини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институти ва Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондагни “КОПИА” ташкилоти самарали ҳамкорлик қилмоқда. Бугун Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Шоличилик илмий-тадқиқот институтига беғараз кўмак асосида махсус техникалар топширилди. Махсус техникаларни топширига бағишланган тадбирда Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди. Эслатиб ўтамиз, яқинда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва кореялик ҳамкорлар ўртасида умумий қиймати 3 млн 700 минг долларлик янги лойиҳа имзоланган. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.