Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Қашқадарё вилоятида амалий ташриф билан келган Хитойнинг Анхой провинсияси Хефей шаҳридаги "WИНАЛЛ-ҲИ-ТЕЧ СЕЕД КО.ЛТД" компанияси делегацияси Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида бўлди. Делегация аъзолари дастлаб, институт илмий фаолияти билан танишиб, лабораторияларда олиб борилаётган илмий тажрибаларга қизиқиш билдирди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур компания аграр соҳага ихтисослашган бўлиб, уруғчилик йўналишида Хитойда иккинчи ўрин эгаллайди. Ташриф сўнгида, делегацияси аъзолари билан ўзаро  ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида музокара олиб борилди, истиқболли режалар бўйича фикр алмашилди. Аграр соҳада эришилган ютуқлар борасида тажриба алмашиш, замонавий лойиҳалар устида биргаликда ишлаш каби бир қатор масалалар бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.