Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистонда “Корея аграр соҳага оид технологияларини трансфер қилиш офиси” очилади Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Корея Республикасининг Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандиумига асосан Миллий марказ ҳузурида “Корея аграр соҳага оид технологияларини трансфер қилиш офиси” очилади. Бу ҳақида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ва Корея Республикасининг Корея Савдо-саноат ва энергия вазирлиги ҳамда КИАТ ташкилоти вакилларидан иборат делегация ташрифида муҳокама этилди. Ушбу офиснинг мақсади Ўзбекистон атроф-муҳитига мослаштирилган ақлли фермер хўжаликларининг саноат технологиялари салоҳиятини оширишга ёрдам берадиган технологияларни ривожлантиришдан иборат. Марказни барпо этиш орқали Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш кўзда тутилмоқда. Ушбу лойиҳа қиймати 14,0 млн.долларни ташкил этади. Шунингдек, мазкур технологияларни синаш учун 5 та (Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилояти, Жиззах ва Фарғона) ҳудудий синов хўжаликлари ташкил этилади. Ушбу офисда Корея савдо-саноат ва энергия вазирлиги, Корея машинасозлик саноати ассосиацияси (КОАМИ), Технологияларни ривожлантириш институти (КИАТ), КАМТИК илғор мехатроника технология институти ва “Агро Солутион Кореа” компаниялари Жанубий Кореянинг сўнгги авлод техника ва технологияларини Ўзбекистонга келтириб беради. Офис Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази биноси қошида 2024 йилнинг июн ойидан қурилиши бошланиши кўзда тутилган. Бугунги кунда юқоридаги ташкилотлар билан ҳамкорликда 0.15 га ер майдонида замонавий иссиқхона қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, лойиҳа доирасида Самарқанд вилоятида 0.20 га ер майдонда замонавий иссиқхона қуриб битказилиб Кореядан келтирилган қулупнай кўчатлари парваришланмоқда. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.