Халқаро_ҳамкорлик

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Туркиянинг "Бадемли" кўчатчилик корпорацияси раҳбари Ҳуршит Налли билан учрашди
Мазкур корпорация Туркияда етакчи кўчатчилик ташкилоти ҳисобланади. У мевали, манзарали ва ноёб дарахтларнинг кўчатларини етиштириш билан бир қаторда жаҳон коллексиясидаги қимматбаҳо гуллар кўчатларини ҳам истеъмолчиларга етказиб беради. Айни вақтда Марказий Осиё ва Шарқий Осиё давлатларига ўз махсулотларини экспорт қилади, шу жумладан Ўзбекистон билан ҳам яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мулақот давомида Миллий марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти билан кўчатчиликни ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш таклифи билдирилди.
⏩Шунингдек, келгусида фундук, анжир кўчатларини етиштириш, ин-витро усулида кўчатчиликни ташкил этиш ва қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳам келишувга эришилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе