Халқаро_ҳамкорлик

ЖАНУБИЙ КОРЕЯНИНГ КАНГВАН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига Жанубий Корея Республикасининг Кангван давлат университети жамоасидан иборат делегация ташриф буюрди. Миллий марказ бош илмий котиби Шерали Мансуров ва делегация аъзолари илмий йўналишда ҳамкорлик масалалари хусусида мулоқот қилди.
Мазкур университет дастлаб, 1947-йилда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун мутахассислар тайёрловчи коллеж сифатида ташкил этилган. 1978-йилдан эътиборан турли йўналишда малакали ходимларни тайёрловчи олий даргоҳга айлантирилган. Шундай бўлсада, айни вақтда ҳам мазкур унверситет Кореяда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларни тайёрлайдиган ва илмий тадқиқотлар олиб борадиган етакчи илмий муассаса саналади.
Икки томон қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш, кадрлар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда таянч докторантурада таҳсил олаётган ёш тадқиқотчиларни Кореяда тажриба ўтказишлари учун юбориш бўйича келишиб олди.
Шундан сўнг Миллий марказ ва Кангван давлат университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе