Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
ХАЛҚАРО КАРТОШКАЧИЛИК МАРКАЗИ БИЛАН АЛОҚАЛАР ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАНАДИ ⏩Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Халқаро Картошкачилик марказининг Марказий Осиё бўйича минтақавий кординатори Ваҳтанг Мшвидобадзе билан учрашди. Таъкидлаш керакки, Халқаро Картошкачилик марказ ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган. Хусусан, Сабзавот полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида картошканинг 18та клони ва ширин картошканинг 5 та клони, Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида эса картошканинг 2та клони ва ширин картошканинг ҳам 2та клони устида тадқиқотлар олиб борилмоқда. Ваҳтанг Мшвидобадзе билан бўлган учрашувда айни йўналишларда олиб борилаётган ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш муҳокама қилинди. Мулоқот якунида Миллий марказ тизимидаги ҳамкор илмий муассасаларни жорий йилнинг ноябр ойида Перу давлатида бўлиб ўтадиган халқаро кўргазма ва илмий конференсияда иштирок этишга таклиф этди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.