халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон ва Австралия рахтачиликда ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзбекистонда Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши ва Австралиянинг Коттон Аустралиа ташкилоти ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди. Бу муҳим келишувга Президент ҳузуридаги Пахтачилик кенгаши аъзоларидан иборат делегациянинг Австралияга хизмат сафари давомида эришилди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар пахтачилик соҳасида илғор тажрибалар, замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва таҳлилий маълумотлар алмашишни йўлга қўйишни мақсад қилган. Коттон Аустралиа ташкилоти экологик барқарорлик, сувдан самарали фойдаланиш ва инновацион ёндашувлари билан дунёда эътироф этилган. Ўзбекистон эса ўзининг кўп асрлик пахтачилик тажрибаси ва сўнгги йилларда соҳадаги модернизация жараёнлари билан халқаро ҳамкорликка катта ҳисса қўшмоқда.
Делегациянинг Австралияга ташрифи давомида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ўтказиш ва ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш борасида келишувга эришилди. Шу билан бирга, томонлар пахтачилик соҳасидаги экологик барқарорликни таъминлашда самарали ёндашувлар ва “яхши бошқарув амалиётлари”ни (Бест Манагемент Практикес) татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратдилар.
Бу ҳамкорлик нафақат икки мамлакатнинг пахтачилик соҳасидаги ўзаро муносабатларини мустаҳкамлайди, балки халқаро пахта бозорида янги имкониятларни очиши кутилмоқда.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе