Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
ТАГЕМ: Туркия ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмидаги ҳамкорликнинг янги босқичи Бугун, Қишлоқ хўжалигида билим ва Инновациялар Миллий Марказида Туркиянинг ТАГЕМ (Туркия Республикаси Қишлоқ ва Ўрмон хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқотлари сиёсати бош бошқармаси) ташкилоти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. ⌛ Учрашув аввалида Миллий Марказ раҳбари Шуҳрат Отажанов Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида агрохизматлар кўрсатиш ва илм-фан ютуқларини фермер хўжаликлари ҳамда шахсий томорқаларга татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида меҳмонларга тўлиқ маълумот берди. Унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш ва муаммоларни ҳал этишда инновацион ёндашувлар муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида, ТАГЕМ делегацияси раҳбари доктор Суат Каймак ташкилотнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, халқаро ҳамкорликда олиб борилаётган ишларнинг энг муҳим йўналишлари ҳақида учрашув иштирокчиларига маълумот берди. ТАГЕМ — Туркиянинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги асосий тадқиқот ва ривожлантириш ташкилоти бўлиб, унинг мақсади қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, янги агротехнологияларни жорий этиш ва фермерлар учун янги имкониятлар яратишдан иборат. Ташкилот қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва фермерларнинг самарадорлигини ошириш учун турли лойиҳаларни амалга оширмоқда. ТАГЕМ вакиллари ўзбекистонлик соҳа олимлари билан ўсимликларни ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишни таклиф қилди. Бу таклиф икки давлат ўртасида аграр соҳа ва илм-фан бўйича ҳамкорликнинг янги босқичга олиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшишга хизмат қилиши мумкин. Учрашувда томонлар илмий-тадқиқот муассасалари орасида турли йўналишларда ҳамкорлик қилиш, янги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича фикр алмашди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.