Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистонда юқори технологияли агротехнопарк барпо этилмоқда Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги доирасида “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа орқали Хитойнинг “ЯНЛИН” қишлоқ хўжалиги компанияси агротехнопаркни фақатгина кўргазма майдони сифатида эмас, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини доимий ишлаб чиқарадиган ва уларни экспорт қилувчи замонавий саноат мажмуасига айлантиришни мақсад қилган. Айнан шу мақсадда икки томонлама мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда ва муҳим келишувлар амалга оширилмоқда. Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази директори Шуҳрат Отажонов белгиланган режа асосида лойиҳанинг амалга оширилиш босқичи билан танишди. Жойдаги масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди. Ушбу лойиҳа мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини рақамлаш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.