Халқаро_ҳамкорлик

Россиялик олимлар билан илмий ҳамкорликнинг янги босқичи
Жорий йилнинг 22–24 апрел кунлари Россиянинг “Шимолий-Кавказ федерал илмий аграр маркази” етакчи мутахассислари — селексия ва уруғчилик соҳасида катта тажрибага эга Элена Батагова, Ставропол вилоятидаги селекционер ва уруғчилар нодавлат шериклиги раҳбари Хусин Бўрануков ҳамда “Кўчубеевская уруғчилик станцияси” тижорат директори Муродин Бўрануков Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар институтда бўлиб, буғдой селексияси бўйича амалга оширилаётган қўшма тадқиқотлар билан яқиндан танишишди. Хусусан, россиялик олимлар яратган кузги юмшоқ буғдойнинг 14 та нави бўйича олиб борилаётган кузатувлар юзасидан фикр алмашилди. Ташриф давомида селексия жараёнларига оид тажриба ва усуллар, шунингдек, инновацион ёндашувлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, меҳмонлар Ўзбекистон Миллий генбанки фаолияти билан танишиб, келгусида ўсимликлар генофондини айирбошлаш, Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган ноёб экин турларини институт генбанкига беғараз етказиб бериш ҳамда улар асосида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш юзасидан келишувларга эришилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе