Халқаро_ҳамкорлик

Лалмикор деҳқончилик илмни ривожлантиришда Хитой компанияси билан ҳамкорлик йўлга қўйилади
Бугун Миллий марказ тизимидаги Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Хитойнинг МикроГене компанияси вице-президенти Жиабао Ван билан учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида томонлар қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва қурғоқчиликка чидамли буғдой навларини яратиш масалаларини муҳокама қилдилар. Томонлар инновацион технологиялар ва илмий тажрибаларни амалиётга жорий этиш орқали лалмикор ерларда маҳсулдорликни ошириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, томонлар илмий тадқиқотларни биргаликда ривожлантириш, глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экологик барқарорликка ҳисса қўшиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олдилар.
Янгиликлардан хабардор бўлиб, агротехнологиядаги сўнгги ютуқларни биз билан кузатиб боринг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе