Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро ҳамкорлик йўлида яна бир муҳим қадам
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида Корея Республикасининг “ГЛОСЕЕ КОРЕА АГРИКУЛТУРАЛ КОРПОРАТИОН” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида меҳмонлар институтда яратилган шароитлар, тажриба майдонлари ҳамда у ерда олиб борилаётган тадқиқотлар билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга илмий изланиш олиб бораётган олимларнинг фаолияти ва уларни қўллаб-қувватлаш тизими ҳақида ҳам маълумот берилди.
Томонлар Корея технологияси асосида картошка уруғи етиштириш бўйича ҳамкорлик қилиш, шунингдек, тажриба майдонида замонавий уруғчилик усулларини амалиётга жорий этиш юзасидан келишувга эришдилар. Ушбу ҳамкорлик доирасида юқори сифатли, ҳосилдорлиги юқори ва турли касалликларга чидамли картошка уруғларини етиштириш режалаштирилмоқда.
Янги технологиялар асосида етиштирилган картошка уруғлари амалдаги навлардан сезиларли устунликка эга бўлиб, мамлакатимизда уруғчилик соҳасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Учрашув якунида глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экологик барқарорликка ҳисса қўшиш мақсадида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе