Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Халқаро ҳамкорлик доирасида ғаллачиликда илмий селексия ишлари муҳокама қилинди Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубуй деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига Халқаро КИММЙТ (Интернатионал Маизе анд Wҳеат Импровемент Кентре) илмий маркази вакиллари ташриф буюрди. Учрашувда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳа кординатори Азиз Нурбеков ҳам иштирок этди. Дастлаб хорижий делегация вакиллари Қарши туманида тажриба дала майдонида бўлиб, бу ерда етиштирилган маҳаллий ва хорижий ғалла нав ва намуналарини кўздан кечиришди. Ташриф давомида соҳа мутахассислари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш борасида аграр соҳани айниқса, бошоқли дон экинлари селексиясини илмий асосларда ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва замонавий агротехник услубларини қўллаш ва жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ғаллачиликни модернизация қилиш ва ҳамкорликда селексия ишларини олиб бориш бўйича таклифлар илгари сурилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.