Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_ҳамкорлик

Халқаро_ҳамкорлик
Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Ўзбекистон ва Корея ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Марказ директори ўринбосари Ойбек Омонов ва Кореа Рурал Экономик Институти (КРЕИ) делегацияси раҳбари Кюми Аҳн хоним иштирок этиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида қишлоқ хўжалиги ерларини ахборот тизимини яратиш ва бошқариш, маълумотларни йиғиш ҳамда мониторинг қилиш, улардан самарали фойдаланишга йўналтириш масалалари алоҳида кўриб чиқилди. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинларида учрайдиган зараркунандаларни башорат қилиш моделларини ишлаб чиқиш, уларни ахборот платформалари билан боғлаш ҳамда амалдаги тизимларни такомиллаштириш борасида фикр алмашилди. Томонлар Ўзбекистон ва Корея ўртасида шоличилик, мева-сабзавотчилик, кадрлар малакасини ошириш ва аграр соҳада илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш йўналишида ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидладилар. Шунингдек, Корея билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳаларнинг натижалари баҳоланиб, келгусида уларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича режалар белгиланди. Мазкур учрашув Ўзбекистон-Корея қишлоқ хўжалиги соҳасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва замонавий инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этишда муҳим қадамлардан бири бўлди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.