Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро_алоқалар

Халқаро_алоқалар
ХИТОЙ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ⏩Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва тараққиёти институти илмий ходимларидан иборат делегация аъзолари билан учрашди. Дастлаб, Шуҳрат Отажонов Миллий марказ фаолияти, тизимидаги илмий муассасалар, уларнинг йўналишлари, лабораториялар ва Хитой Халқ Республикаси билан узоқ йиллик ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берди. Келгусида Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш мақсад қилинаётгани ва унда айнан қишлоқ хўжалиги иқтисодиётига оид илмий-тадқиқотлар олиб бориладиган янги институт жорий этиш ҳам кўзда тутилаётгани ҳақида айтди. ⌛"Бунда биз Хитой қишлоқ хўжалиги фанлари академияси тажрибасидан ҳам фойдаланган ҳолда сизнинг жамоангиз билан қўшма илмий лойиҳаларни амалга оширамиз ва тажрибаларни жорий қиламиз"- дея таъкидлади Ш.Отажонов. Хитой томони ҳам Миллий марказ директори таклифларини маъқуллаб, қўшма илмий тадқиқотлар, семинар ва илмий конференсиялар ўтказишга тайёр эканлигини билдирди. Шунингдек, халқаро тан олинувчи скопус журналларида қўшма мақолалар тайёрлаш, ходимлар малакасини ошириш учун стажировкалар олиб бориш борасида ҳам таклифлар билдирилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.