Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро талабалар куни” — илм, ижод ва ҳосил бир маконда!

Халқаро талабалар куни” — илм, ижод ва ҳосил бир маконда!
Бугун, 17-ноябр — Халқаро талабалар куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида анъанавий “Ҳосил байрами” бўлиб ўтмоқда. Ушбу ёрқин ва ижодий тадбирда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти докторантлари ҳам институт олимларининг илмий ишланмалари, истиқболли нав намуналари ва замонавий селексия ёндашувлари билан муносиб иштирок этмоқда. Институт стендида талабалар ва меҳмонлар: – мевали ва сабзавот экинларининг генетик хилма-хиллигини; – иқлимга мослаштирилган навлар имкониятларини; – инновацион селексия ва генетик ресурсларни бошқариш бўйича янги ишланмаларни кўришлари, шунингдек мутахассислар билан бевосита суҳбатлашишлари мумкин. Талабалар учун бу — нафақат байрам, балки илм ва амалиётнинг бир саҳифада учрашган лаҳзаси. Ҳосил мўл ва ранг-баранг, билим эса чексиз! WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | ЁуТубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.