Халқаро миқёсдаги таълим маркази иш бошлайди

Бугун иқтисодиётнинг барча тармоқлари, жумладан, қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳам соҳага чет эл инвестицияси, илғор технологияларни олиб кирган ҳолда логистика ва экспортни йўлга қўйиш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 14-июлдаги “Корея Республикаси Ҳукуматининг грант маблағлари ҳисобига Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига илғор технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-321-сон қарорида ҳам Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020–2030-йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш мева-сабзавотчиликда замонавий илғор технологияларни жорий қилиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берилган.
⏺Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида бугун Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ тумани “Аҳмад Яссавий” МФЙ ҳудудида “Ўзбекистонда мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар ўқув маркази” қуриб битказилди.
Хусусан, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов давлатимиз раҳбарининг тегишли қарори билан ташкил этилган мазкур ўқув марказ фаолияти билан танишди.
Айни пайтда, мазказда ўқув-семинарларини қисқа ва узоқ муддатли курсларини мунтазам ташкил этиш учун ўқув ва лаборатория хоналари, 30 кишилик замонавий ётоқхона ҳамда ошхона мос равишда замонавий ётоқхона ҳамда ошхона тўлиқ жиҳозлар билан таъминланган.
⏩Вазир марказ ходимлари билан мулоқотда бўлиб, таълим тизимидаги ислоҳотлар, уларнинг самараларига тўхталди. Марказ инфратузилмасини янада яхшилаш, қишлоқ хўжалигида замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини кенг татбиқ этиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Суҳбат асосини конструктив мулоқот ташкил этди. Бунда энг асосийси ҳозирги ҳолатни бузмаган ҳолда галдаги вазифалар юзасидан қилинадиган ишларнинг кўлами белгилаб олинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм