ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

“Узум сайли ва халқаро виночилик фестивали” доирасида ташкил этилган Халқаро илмий-амалий конференсия қизғин тарзда ўтмоқда. Маърузалар маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар томонидан олиб борилмоқда. Унда узум етиштириш агротехнологиялари, серҳосил узум навларини кўпайтиришда токзорларда учрайдиган ҳар хил касалликларга қарши курашиш усуллари ҳақида нафақат юртимиз олимлари ва соҳа мутахассисларининг, балки Европа давлатларидан ташриф буюрган тажрибали мутахассисларнинг маърузалари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Аҳамиятлиси, конференсия иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан керакли жавобларни олишмоқда.
Ўтказилаётган илмий-амалий конференсияда “Узум етиштириш ва сақлашнинг инновацион технологиялари”, “Ин витро шароитида узумнинг пайвандтаг ва пайвандтагларини кўпайтириш агротехнологияси”, “Ҳосилли токзорлар интенсив технологияси”, “Узумнинг шароббоп навларини танлаш ва етиштиришда тавсиялар”, “Узумнинг майизбоп навларини ўстириш усулларининг ҳосил ва ҳосил сифатига таъсирини ўрганиш”, шунингдек, ҳудуднинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш бўйича халқаро тажриба, узумчиликда стандартлаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш (ГЛОБАЛ ГАП, ОРГАНИК), ток тупларининг яшил қисмлари билан боғлиқ ишлар борасида ҳам бир қатор маърузалар тингланмоқда.
Тадбир доирасида хорижий бизнес доиралари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда. Маҳаллий ва хорижий инвесторлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар ўртасида турли битим ва келишувлар имзоланмоқда.
Шунингдек, “Узум сайли” доирасида “Энг яхши узум нави” ва “Энг яхши вино маҳсулоти” номинациялари бўйича республика кўрик-танлови, ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар кўргазмалари ҳамда бошқа маданий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилган.
#узумчилик #узум_сайли #халқаро_конференсия
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм