ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ ЎЗ ИШИНИ БОШЛАДИ

Тошкент вилоятининг Паркент тумани Заркент қишлоғида нуфузли тадбир — "Узум сайли ва халқаро виночилик фестивали" бўлиб ўтмоқда.Ушбу фестивал Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 3-августдаги “2023-2026-йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-260-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 15-16-сентябр кунлари ўтказилмоқда.
Айни дамда фестивал доирасида халқаро илмий-амалий конференсия ўз ишини бошлади. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов меҳмонларни тадбирдаги иштироки билан қутлар экан, туманнинг узум етиштириш имкониятлари ҳақида тўхталиб, жумладан шундай деди:
“Биргина Паркент туманида йилига 100 минг тоннадан зиёд узум етиштирилади. Айни пайтда тумандаги 794 нафар фермер ва қишлоқ хожалиги корхоналарига жами 11,5 минг гектар, шундан 7,1 минг гектар ҳосилли ҳамда 4,4 минг гектар ёш токзорлар бириктирилган.Ушбу токзорларнинг 1,9 минг гектари хўраки, 4,2 минг гектари винобоп ва 5,5 минг гектари майизбоп навлардан иборат”.
#узумчилик #халқаро_конференсия
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм