Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ОБЕКТЛАРИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНСИЯ ИШТИРОКЧИЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ОБЕКТЛАРИ БИЛАН ТАНИШМОҚДА
Конференсия қатнашчилари Самарқанд вилоятининг айрим туманларидаги қишлоқ хўжалиги обектларига ташриф буюришди. Дастлабки манзил Пастдарғом тумани Зарафшон ММТПга қарашли “ТЕПА” фермер хўжалиги бўлди. Фермер хўжалигида ердан унумли фойдаланиш анъанага айланган. Яъни ғалладан бўшаган 14 гектар майдонга такрорий экин сифатида фасол уруғи қадалган. Эътиборлиси, “Жингалак” навли фасолдан гектарига 30 сентнердан ҳосил олиш мумкин. Конференсия меҳмонларининг кейинги манзили Самарқанд шаҳрига ёндош жойлашган Конигил қишлоғи бўлди. Бу ерда улар Самарқанд қоғозини тайёрлаш жараёни билан танишдилар. Сиёб дарёси бўйида барпо этилган корхона фаолияти билан танишган хорижий ва маҳаллий конференсия иштирокчилари ҳайратларини яширмадилар – икки минг йиллик анъаналарни ўзида жамлаган, асрлар давомида ўзгармай тура оладиган Самарқанд қоғозини ҳар ким ўз кўзи билан кўришни, қўли билан ушлашни хоҳлади. Меҳмонларга эса, ипак қоғозни ушлабгина қолмай, уни тайёрлаш жараёнида бевосита қатнашиш имконияти ҳам берилди. #Халқаро_конференсия #халқаро_ҳамкорлик #озиқ_овқат_хавфсизлиги #форум #Самарқанд WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.