Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқаро инвестиция форуми: аграр соҳада янги ҳамкорлик уфқлари

Халқаро инвестиция форуми: аграр соҳада янги ҳамкорлик уфқлари
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров халқаро компаниялар вакиллари билан аграр соҳадаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор учрашувлар ўтказмоқда. Жумладан, АҚШнинг жаҳонга машҳур Жоҳн Деере компанияси раҳбарияти вакиллари билан бўлиб ўтган мулоқотда қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш, соҳага илғор технологияларни жалб этиш ва замонавий техника воситаларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди. Учрашув давомида мамлакатимиз аграр тармоғини техник жиҳатдан модернизация қилиш, инновацион ечимларни жорий этиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди. Айни пайтда Ўзбекистонда Жоҳн Деере техникалари пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик ҳамда агрокластерлар фаолиятида кенг қўлланилмоқда. Компания Марказий Осиёдаги иштирокини кенгайтириш, рақамли хизматлар ва техник сервис тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланди. Шунингдек, форум доирасида Алишер Шукуров дунёдаги энг йирик паррандачилик генетикаси ва наслчилик компанияларидан бири бўлган Авиаген вакили билан ҳам учрашув ўтказди. Мазкур компания паррандачилик соҳасида генетика ва селексия йўналишида фаолият юритиб, дунё бўйлаб 100 дан ортиқ мамлакатда юқори маҳсулдор бройлер товуқлари наслларини яратиш, генетик селексия дастурларини амалга ошириш билан шуғулланади. Шу билан бирга, компания парранда генетикаси бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориб, тез ўсувчи, озуқадан самарали фойдаланувчи ва касалликларга чидамли парранда наслларини яратишга катта эътибор қаратади. Музокаралар чоғида мамлакатимизда паррандачилик тармоғини ривожлантириш, генетик салоҳиятни ошириш, замонавий технологиялар ва илмий ёндашувларни жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилаётган бундай учрашувлар Ўзбекистон аграр соҳасига замонавий технологиялар, илғор тажриба ва йирик халқаро инвестицияларни жалб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.