Халқаро ҳамкорликдаги агриволтаика лойиҳасига старт берилди

Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида халқаро ҳамкорликдаги янги агриволтаика лойиҳасига старт берилди.
Мазкур лойиҳа Франсиянинг Волталиа компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади. Унинг умумий қиймати 1 миллион АҚШ долларини ташкил қилади. Ташаббус қишлоқ хўжалиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини уйғунлаштириш, илм-фан ҳамда инновацияларни амалиётга жорий этишга қаратилган.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Акмал Қосимов, шунингдек, Франсиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Уалид Фук иштирок этди.
Тадбир давомида Волталиа компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Кароле Понте сўзга чиқиб, лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталди. Унинг таъкидлашича, ушбу ташаббус нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё минтақасида ҳам пилот лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Шунингдек, Франсиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар изчил ривожланиб бораётганини қайд этиб, ушбу лойиҳа Ўзбекистон ва Франсия ўртасида қишлоқ хўжалиги ҳамда яшил энергия йўналишидаги энг истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларидан бири эканини таъкидлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе