Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти ва Хитойнинг “Нанжинг Институте оф Агрикултурал Мечанизатион” институти ўртасида ҳамкорлик қилиш бўйича музокара ўтказилди (ЗООМ платформаси орқали). Ҳамкорлик меморандумини имзолаш, институт ёш олимларини малакасини ошириш юзасидан алмашинув дастурини ишлаб чиқиш, институт илмий ходимлари томонидан ёзилган илмий мақолаларни “Скопус” ва “Wеб оф скиенке” базасида индексацияланадиган журналларда чоп этиш ҳамда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди. Музокара давомида дунё миқёсида глобал муаммога айланаётган иқлим ўзгариши ва сув танқислиги шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда инновацион усулларни қўллаш мавзусида ўзаро фикрлар алмашилди ва янгича инновацион таклифлар келтирилиб ўтилди. Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.