Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ХАЛҚАРО АНЖУМАН “САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ” НИНГ 90 ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ

ХАЛҚАРО АНЖУМАН “САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ ВА КАРТОШКАЧИЛИК ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ” НИНГ 90 ЙИЛЛИК ФАОЛИЯТИГА БАҒИШЛАНДИ
Жорий йилнинг 24-25-май кунлари Тошкент шаҳрида “Сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида эришилган илмий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечимлари, ишлаб чиқариш билан интеграция” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда. Халқаро анжуманни Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов кириш сўзи билан очиб берди ва бугунги кунда қишлоқ хўжалиги, хусусан сабзавотчилик, полиз экинлари ва картошкачилик йўналишида мамлакатимиз олимлари томонидан қилинаётган илмий-тадқиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади: “Институтнинг 90 йиллик фаолияти давомида қўлга киритилган илмий ютуқлари, илм-фан-ишлаб чиқариш интеграцияси таъминланиши  Ўзбекистонда сабзавотчилик ривожланишига салмоқли ҳисса қўшди. Сўзимнинг исботи сифатида кичик бир маълумот, институтда сабзавот, полиз экинлари ва картошканинг 230 дан ортиқ нав ва дурагайлари яратилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ  хўжалиги экинлари Давлат реестрига сабзавот, полиз ва картошка экинларининг 32 та экин тури бўйича 181 та навлари киритилган. Интеллектуал мулк агентлигидан. Интеллектуал мулк агентлигидан 14 та нав патентлаштирилган”. #халқаро_анжуман #вазир #сабзавотчилик #полиз_екинлари #картошкачилик #АКИС #ФАО #илмий_тадқиқот_институти Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.