Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Чуқур билим ва қатъий ирода самараси ёхуд охирги беш йил ичида Ўзбекистон пахтачилигида нималар…

Халқ сўзи” газетасининг бугунги сонида Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Чуқур билим ва қатъий ирода самараси ёхуд охирги беш йил ичида Ўзбекистон пахтачилигида нималар…
ўзгарди” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди. Унда мамлакатимиз пахтачилик тармоғида сўнгги йилларда амалга оширилган туб ислоҳотлар, илм-фан ютуқларининг ишлаб чиқаришга кенг жорий этилиши, янги навлар яратиш, ҳосилдорлик ва сифат кўрсаткичларини ошириш борасида эришилган натижалар батафсил таҳлил қилинган. Шунингдек, мақолада кластер тизимининг ривожланиши, замонавий агротехнологияларни қўллаш, сув ва ресурсларни тежовчи ёндашувлар ҳамда пахтачиликнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилади. Мақолада Ўзбекистон пахтачилигида кузатилаётган ижобий ўзгаришлар чуқур билим, илмий ёндашув ва қатъий сиёсий ироданинг амалий самараси экани алоҳида таъкидланган. Мақоланинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.