Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Хабарингиз бор, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти фермерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги вакиллари делегацияси аграр соҳа илмида амалга оширилаётган янгиликлар ва тажрибаларни…

Хабарингиз бор, Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти фермерлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги вакиллари делегацияси аграр соҳа илмида амалга оширилаётган янгиликлар ва тажрибаларни…
алмашиш мақсадида юртимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация аъзолари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти фаолияти ва институтда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар, инновацион ишланмалар билан яқиндан танишдилар. Хусусан, институт селексион ютуқлари бўлган мош, кунжут ва кунгабоқар каби экин навларини ҳосилдорлиги, биологик-хўжалик хусусиятлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқариш учун истиқболлилигини баҳолаш ва институт олимлари томонидан яратилган янги қишлоқ хўжалиги экин навларини Туркистон вилояти иқлим шароитида ўрганиш ва уларнинг уруғчилигини йўлга қўйиш бўйича икки томонлама муҳим келишувга эришилди. Бу ҳамкорлик нафақат навларни синаш, балки Ўзбекистон селексияси маҳсули бўлган навларнинг халқаро миқёсдаги амалий қийматини тасдиқлаш, уларни минтақавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш ва аграр соҳада илмий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш нуқтайи назаридан ҳам катта аҳамиятга эга. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.