Хабарингиз бор, 23-27 май кунлари Инновацион ривожланиш вазирлигида энергетика тармоқлари ва соҳаларнинг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмадан кўзланган асосий мақсад - иқтисодиёт тармоқлари ва илмий тадқиқот институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш.
Кўргазмада Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти қ.х.ф.ф.д., катта илмий ходими Нормат Дурдиев "Тупроқ унумдорлигини оширишда сидерат экинларини ўстиришнинг такомиллашган энергия ресурс тежамкор агротехнологияларини ишлаб чиқиш" мавзусидаги лойиҳасининг тақдимоти билан иштирок этди.