Хабар бериб бораётганимиздек, Тошкент давлат аграр университетида “Янги Ўзбекистонда китобга меҳр — кутубхоначига ҳурмат” мавзусида Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда.

Айни дақиқаларда соҳага фидойилик билан хизмат қилиб келаётган кутубхоначилар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази раҳбариятининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда.
Анжуманнинг асосий эътибори – замонавий ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш, ихтисослашган адабиётлар фондини кенгайтириш ва рақамли хизматларни жорий этиш орқали илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлашга қаратилган.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе