Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

ВИР ва Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқоқт институти ўртасида халқаро мулоқот бўлиб ўтди

ВИР ва Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқоқт институти ўртасида халқаро мулоқот бўлиб ўтди

Н.И. Вавилов номидаги Бутунроссия ўсимликлар генетик ресурслари институти (ВИР, Россия) ва Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти иштирокида халқаро телемулоқот ташкил этилди.

Учрашувда Россия томонидан ВИР директори, б.ф.д., РФА мухбир аъзоси Элена Хлесткина, директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, бўлим ва лаборатория мудирлари, Ўзбекистон томонидан эса институт бўлим ва лаборатория раҳбарлари қатнашди

Кун тартибида:
-2024-йилда Ўзбекистон ҳудудида ўтказилган қўшма экспедиция натижалари;
-экспедиция давомида тўпланган сабзавот экинлари намуналари бўйича дастлабки илмий таҳлиллар;
-келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, икки институтни умумий тарих ва Вавилов илмий мактаби анъаналари боғлаб туради. 2024-йил ҳамкорлик учун муҳим йил бўлиб, “Глобал иқлим ўзгариши шароитида гуар ўсимлигининг мослашуви ва селексия салоҳиятини очиб бериш” мавзусидаги қўшма лойиҳа маъқулланди ва у 2026-йилда бошланиши режалаштирилди.

Қўшма экспедиция давомида 699 та намуна (жумладан, маданий ўсимликларнинг ноёб ёввойи аждодлари ва сабзавот экинлари) тўпланди. Уларнинг 90% дан ортиғидан янги репродуксиялар олинди, намуналарнинг уруғлари ҳозирда Генбанкда узоқ муддатли сақлашга тайёрланмоқда

Томонлар келгусида биотехнология, генофондни ўрганиш ва селексия йўналишларида ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб боришга келишиб олдилар

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.