Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқоти конференсияси"нинг бир гуруҳ қатнашчилари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди.

"ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқоти конференсияси"нинг бир гуруҳ қатнашчилари Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди.
Миллий марказ кўргазмалар залида ушбу йилда пахтачиликда тажриба сифатида қўлланилган агротехнология макети барча иштирокчиларда қизиқиш уйғотди. Яъни қўшқатор усулда, 76 схемада, плёнка остида экилган ғўза уруғи ҳосилдорлиги гектарига 80 сентнерни ташкил этганини алоҳида қайд этиш мумкин. Мазкур усулда пахта майдонига томчилаб суғориш технологиясини ўрнатиш янада яхши самара берди. Бунда пахта майдонидаги бегона ўтлар ўсиши сезиларли камайди. Керакли минерал ўғитлар ва препаратлар сувга аралаштирилган ҳолатда қўлланилди. Шунингдек, меҳмонлар Миллий марказ ҳузуридаги Ўзбекистон-Корея қўшма лабораторияси ГС-БИО ва Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик маркази инвитро лабораториялари фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.