Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ВЕНГРИЯ ЭЛЧИХОНАСИ ВАКИЛЛАРИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА

ВЕНГРИЯ ЭЛЧИХОНАСИ ВАКИЛЛАРИ МИЛЛИЙ МАРКАЗДА
Бугун Венгриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакилларидан иборат делегация Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига ташриф буюрди. Хабарингиз бор Миллий марказда Ўзбекистон- Венгрия картошкачилик илмий маркази фаолият юритади. Бу марказ 2021-йил 17-феврал куни Будапешт шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Венгрия қишлоқ хўжалиги ва ҳаёт фанлари университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумга асосан ташкил этилган. Бу ерда картошканинг Венгрия селексиясига мансуб 5 та “Демон”, “Ботонд”, “Балатони Сарга”, “Балатони Розса” ва “Wҳите Ладй” навларининг туганаклари ин-витро усулида кўпайтирилмоқда. Бу навлар 2021-йилда истиқболли навлар сифатида давлат реестрига киритилган. ⌛Меҳмонлар ин-витро лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишиб, ушбу ҳамкорликнинг амалий натижаларини гувоҳи бўлишди. Айни вақтда ин-витро лабораториясида ундурилган кўчатлар Миллий марказ ҳузуридаги иссиқхонада иқлимга мослаштирилиб кейин уруғчилигини ташкил этиш учун очиқ майдонга экилмоқда. Жорий йилда Венгрия селексиясига мансуб картошкалар Жиззах вилоятининг Зомин туманида очиқ майдонда экилди. Ўзбекистон - Венгрия ҳамкорлигининг амалий намунаси бўлган ушбу марказ, келгусида Ўзбекистонга картошканинг юқори авлодли уруғликлари импортини сезиларни даражада пасайтиришга хизмат қилади. Вирус ва касалликларга чидамли, ҳосилдор янги навларни етиштириш имконини яратади. Учрашувда шу каби келгуси режалар ҳақида мулоқот бўлиб ўтди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.