Венгрия билан аграр соҳада илмий-инновасион ва таълимга оид ҳамкорлик алоқалари кучайтирилади

“Ўзбекистон-Венгрия” бизнес форуми доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Венгрия қишлоқ хўжалиги ва табиий фанлар университети (Ҳунгариан Университй оф Агрикултуре анд Лифе Скиенкес (МАТЕ) ўртасида ҳамкорлик келишуви (меморандуми) имзоланди.
Меморандум доирасида Венгриянинг аграр соҳада оид илғор технологияларини трансфер қилиш, илм-фан ва инновациялар йўналишидаги ютуқларни жорий қилиш, ҳамкорликда қўшма илмий-тадқиқотларни ташкил этиш, шунингдек олий таълим соҳасида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш, профессор-ўқитувчилар ва олимларнинг қисқа муддатли стажировкаларини ҳамда докторантура дастурларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Шуҳрат Отажонов |Расмий канали