ВазирТавсияси_2

100 сентнер ҳосил олиш йўлида навбатдаги муҳим тавсиялар!
Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришиш бугунги агротехник тадбирларнинг тўғри ва ўз вақтида ташкил этилишига бевосита боғлиқ.
Ушбу видеода Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ғўзани макро ва микроўғитлар билан озиқлантиришнинг илмий асослари, уларни қайси босқичда ва қандай қўллаш кераклиги ҳақида муҳим тавсиялар беради. Шунингдек, ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатувчи бегона ўтларга қарши курашишнинг энг самарали усуллари ҳам батафсил тушунтирилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас! Кейинги видеода ғўзанинг ҳосил элементларини сақлаб қолиш, кўсакларнинг тўкилишини олдини олиш ҳамда ҳосилдорликни янада оширишга хизмат қиладиган агротехник тадбирлар ҳақида сўз боради.
Давомини албатта кузатинг — энг муҳим тавсиялар ҳали олдинда!
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм