Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ВазирданТавсия

ВазирданТавсия
Этефон – юқори ҳосил гарови Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов пахтачилик билан шуғулланаётган фермер ва деҳқонларга муҳим тавсия берди. Вазир таъкидлашича, 1-август куни Этефон қўллаш пахтанинг ўз вақтида пишиши ва ҳосилдорликни оширишда муҳим аҳамиятга эга. “Пахта ичида катта бўлганман. Менга қулоқ солинг. 1-август куни албатта Этефон сепинг. Этефон — бу дефолиация эмас, балки қариш гормони. У ўсимликка мавсум якунланаётганини билдиради ва барча озиқа моддаларини кўсакка йўналтиради.” Тавсиясига кўра: 1-августда Этефон қўллаш; 12 кундан сўнг дефолиация қилиш; Дефолиацияни икки босқичда амалга ошириш; Якунда десикация орқали пахтани теримга тайёрлаш тавсия этилади. Мазкур агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш пахтанинг тезроқ пишишига, кўсакларнинг тўлиқ ривожланишига ҳамда ҳосилдорликнинг сезиларли ошишига хизмат қилади. Республика агрохизматлари марказининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг! WЕБ |Телеграм Инстаграм Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.