Вазир_тавсияси_1

Юқори ҳосилдорлик сари: пахтачиликнинг 8 муҳим қонуни
Бугунги замонавий пахтачиликда юқори ҳосил олишнинг сири нимада?
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмонов томонидан пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишнинг 8 та асосий қонуни ишлаб чиқилган. Мазкур қонунлар илмий тажриба ва амалий кузатувларга асосланиб, бугунги пахтачиликнинг энг муҳим мезонлари сифатида тавсия этилмоқда.
Бугундан бошлаб ушбу тавсиялар асосида махсус видео туркумини бошлаймиз. Унда вазир, академик Иброҳим Абдураҳмонов пахтадан юқори ҳосил олиш учун муҳим ва амалий тавсияларини босқичма-босқич тақдим этади.
1-қонун – кўчат қалинлиги.
Қишлоқ хўжалиги вазири, академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, юқори ҳосил олиш учун ҳар бир гектарда камида 200 минг туп ғўза бўлиши шарт.
Кўчат сийрак бўлса, майдондан тўлиқ фойдаланилмайди ва ҳосилдорлик пасаяди. Меъёрий қалинлик эса ҳар бир ғўзанинг тўлиқ ривожланиши, ёруғлик ва озиқа моддалардан самарали фойдаланиши ҳамда юқори ҳосил шаклланиши учун мустаҳкам замин яратади.
Батафсил — видеода.
Кейинги видеоларимизда пахтачиликнинг қолган 7 та муҳим қонуни билан ҳам танишасиз. Уларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифамизни кузатиб боринг.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм