Ватан_ҳимоячилари_куни

14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан манавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Бугун Миллий марказда Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан манавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Дастлаб мамлакатимизнинг ҳарбий салоҳияти, чегараларимиз даҳлсизлиги ва 32-йиллик тарихда эришилган натижа ҳамда ютуқлар ҳақида видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг Миллий марказ раҳбари Шуҳрат Отажонов сўзга чиқиб: "Эл-юрт ҳизматига камарбаста бўлган ҳар бир ўғлон- ватан ҳимоячисидир"-дея барчани табриклади ва Миллий марказ ҳуқуқшуноси, истеъфодаги подполковник Отабек Файзиевни ватан ҳимояси йўлида қилган хизматлари учун "Ташаккурнома" билан тақдирлади.
Отабек Файзиев Ўзбекистон Армияси унинг бугунги салоҳияти, ўзининг хизматдаги эсдаликлари, ибратли воқеалар, ўзбек ўғлонларининг мардлик ва жасурлиги ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ