"УЗУМ САЙЛИ” ВА ХАЛҚАРО ВИНОЧИЛИК ФЕСТИВАЛИДА

Б2Б форматидаги учрашувлар натижасида жами 35 млн АҚШ долларидан зиёд экспорт шартномалари имзоланди.
Ушбу фестивалда 95 минг нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар қатнашди.
Тадбирда бир қатор номинациялар бўйича ғолиб деб топилган, шунингдек фаол иштирок этган қатнашчиларга ташаккурномалар ва қимматбаҳо совғалар берилди.
Хусусан, Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманлари ўртасида “Энг намунали павилён” номинациясида 1-ўринни Юқори Чирчиқ тумани эгаллади.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Бош директори, профессор Алишер Тўраев конференсиядаги "Энг яхши илмий чиқиш" номинацияси бўйича 30 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоаси профессор Алишер Тўраевни ушбу ютуқ билан самимий табриклайди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz