Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Узбекистон_31ёш

Узбекистон_31ёш
Юртбошимиз ташаббуслари билан бу йилги мустақиллигимиз байрам шодиёнаси республикамиз бўйлаб "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" эзгу шиори остида кўтаринки руҳда бошлаб юборилди. Шукуҳли кун арафасида 31-август - "Қатағон қурбонларини ёд этиш куни" муносабати билан ЖДИТИ институтининг илмий ходимлари Қарши шаҳридаги Одина тарихий обидасига саёҳат қилишди. У ердаги Қатағон қурбонларини хотирлаш музейида жой олган турли хил экспонатлар тарихи билан яқиндан танишишди, тарих саҳифалардан бизгача етиб келган маънавий ва маданий меросимиз намуналари ҳақида бой таассуротларга эга бўлишди. Шунингдек, озодлик ва эрк куйчилари бўлган ватанпарвар жадидчилар ҳаёти ва ижодига оид қизиқарли маълумотлар билан танишдилар. Мазкур музейдаги экспонатлар: ЖДИТИ илмий ходимлари ҳамда Вилоят агрохизматлар маркази ходимларининг экскурсия жараёнидан фото лавҳалар

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.