Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Уруғлик ғалла майдонларида кўргазмали ўқув-амалий семинар

Уруғлик ғалла майдонларида кўргазмали ўқув-амалий семинар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий тажриба стансиясининг уруғлик ғалла майдонларида дала апробация кўриги ҳамда агротехник тадбирларни ташкил этиш бўйича кўргазмали ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Семинарда вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси мутасаддилари, тизим ташкилотлари раҳбарлари, туман ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, фермерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида уруғлик майдонларини доимий мониторинг қилиб бориш, ҳудуд иқлимига мос ва серҳосил навларни танлаш, илм-фан ютуқларини амалиётга кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, семинар давомида буғдой парвариши, агротехник тадбирларни сифатли ташкил этиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши самарали курашиш бўйича мутахассислар томонидан тавсия ва таклифлар берилди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.