Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Уруғлик ғалла майдонларида апробация кўриги бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди

Уруғлик ғалла майдонларида апробация кўриги бўйича ўқув-амалий семинар ўтказилди
Бугун Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Тошкент илмий-тажриба стансияси даласида “Уруғлик ғалла майдонларида апробация кўриги ўтказиш” мавзусида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор ташкилотлар, шунингдек, уруғлик дон етиштирувчи фермер хўжаликлари, элита уруғчилик хўжаликлари, дон ва уруғликни қайта ишлаш корхоналари раҳбар ва мутахассислари фаол иштирок этди. Семинарнинг асосий мақсади — уруғлик ғалла майдонларида апробация талабларини амалиётда тўғри ва самарали жорий этиш, соҳадаги илмий янгиликлар ва амалий тажрибалар билан ўртоқлашишдан иборат бўлди. Тадбир давомида соҳа олимлари ва малакали мутахассислар томонидан уруғлик майдонларини баҳолаш тартиблари, амалий кўрсатмалар, қонунчиликдаги янгиликлар ва илмий тавсиялар тақдим этилди. Янгиликлардан хабардор бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги сўнгги илмий ютуқларни кузатиб боринг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.