Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

УРУҒЛИК ҒАЛЛА АПРОБАЦИЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

УРУҒЛИК ҒАЛЛА АПРОБАЦИЯСИГА БАҒИШЛАНГАН ЎҚУВ-СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Андижон вилояти Андижон тумани Дон ва дуккакли экинлар ИТИда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Ўздонмаҳсулот” АК томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш бўйича кўргазмали ўқув-семинар ташкил этилди. Семинарда ҳудудлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, соҳа ташкилотларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва мутахассислари, шунингдек ғаллачилик илмий-тадқиот институтлари олимлари қатнашди. Қатнашчилар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти тажриба даласида бошоқли дон экинлари, дуккакли дон экинлари ва ноанъанавий экинлар янги навлари билан танишдилар. Шунингдек, семинарда “Республикада авлодли уруғликлар жамғариш бўйича 2022-йил якунлари ва келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари уруғчилиги истиқболлари”; “Республикада экилаётган бошоқли дон экинлари навлари ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб жойлаштириш” ҳамда “Бошоқли дон экинларининг селексияси ва уруғчилигининг келгуси йиллардаги асосий йўналишлари ҳамда бугунги кундаги ИТИларининг олдида турган долзарб вазифалар” мавзуларида маърузалар тингланди. Жами 200 нафарга яқин ўқув-семинар қатнашчилари уруғлик ғалла майдонларида апробация кўригини ўтказиш борасида фикр алмашдилар, бу борадаги илғор тажрибаларни ўргандилар, ўз фикр-мулоҳазаларини ўртага ташлаб, ўзаро муҳокама қилдилар. #қишлоқ_хожалиги #вазир #ташриф #Оздонмаҳсулот #Бошоқли_дон_екинлари #галла #Андижон Вебсайт • Телеграм • Факебоок • ЁуТубе • Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.