Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Уруғчилик тизими тубдан такомиллаштирилади

Уруғчилик тизими тубдан такомиллаштирилади
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигида соҳада амалга оширилаётган ишлар, уларнинг ижроси ҳамда уруғчилик тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари ва тизим ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази таркибидаги корхоналарни хусусийлаштириш бўйича ишлаб чиқилган таҳлиллар муҳокама қилинди. Соҳага алоқадор масъуллар уруғчилик тизимида амалга оширилган ҳамда режадаги тизимли ишлар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдириб ўтди. Вазир И.Абдураҳмонов, ўз навбатида, кластерлар ҳамда хусусийлаштириладиган уруғчилик корхоналарининг кооперацияси муҳим эканлигини, асосий мақсад уруғчиликни ривожлантиришда давлат аралашувини камайтириш, бозор талаби ҳамда механизмларидан келиб чиққан ҳолда иш тутиш даркорлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари йиғилишда Уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини трансформация қилиш, бу орқали янгича тизим ва ёндашувни олиб кириш кераклиги таъкидлаб ўтилди. Якунда соҳага масъул ходимларга уруғчилик тизимини такомиллаштириш борасида ўз таклифларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширилиши зарур бўлган ишларни кечиктирмасдан бажариш вазифаси юклатилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.