фермерлар учун инновасион технологиялар

ДАЛАЛАРНИ КЎП ЙИЛЛИК ИЛДИЗПОЯЛИ БЕГОНА ЎТЛАРДАН ТОЗАЛОВЧИ МАШИНА
Машина пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари экиладиган майдонлардаги кўп йиллик илдизпояли бегона ўтларнинг (ажриқ ва ғумай) илдизларини тозалашда қўлланилади.
Ушбу агрегат билан соатига 6-8 километр тезликда ҳаракатланиб, 1,8-2,4 гектар майдонга ишлов бериш мумкин.
Машинани қўллаш экин майдонларини кўп йиллик бегона ўтлар босишини камайиши ҳисобига кейинги агротехник жараёнларда иш унуми ошиши, меҳнат ва моддий харажатларни 15-20 фоизга камайишини ҳамда қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини ортишини таъминлайди. Ушбу ишланма Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот олимлари томонидан яратилган.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz