Учрашув

Жанубий деҳқончилик илмий- тадқиқот институтига юртимиз аграр соҳасида фаолият юритаётган хорижий корхоналаридан бири - "Индорама Агро" МЧЖ кластер корхонаси директори Д. Рейна ташриф буюрди.
Д. Рейна институт илмий фаолияти билан яқиндан танишиб, институт лабораторияларида ўтказиладиган тажрибалар, илмий ишланмалар ва ин витро усулда йўлга қўйилган амалий лойиҳалар билан қизиқди.
Учрашув сўнгида "Индорама Агро" МЧЖ кластер корхонаси институт билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, Касби ва Нишон туманларида ташқи муҳит омилларига чидамли қишлоқ хўжалиги экинларини кўпайтириш, маҳаллий навларларни кенгайтириш, ресурстежамкор етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш борасида лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz