Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тупроқ ресурсларини асраш, унинг унумдорлигини ошириш — барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим омил

Тупроқ ресурсларини асраш, унинг унумдорлигини ошириш — барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим омил
Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтида Россия Федерацияси делегацияси вакиллари билан тупроқшунослик соҳасидаги илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган учрашув ўтказилди. Мулоқотда Саратов вилояти қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Наталя Мариевская, ФГБОУ ВО «Вавилов университети» ректори, техника фанлари доктори Дмитрий Соловев, Халқаро алоқалар институти директори Анна Шадрина, шунингдек, АНО ВО «Рақамли технологиялар ва инновациялар академияси» илмий-услубий ишлар бўйича проректори Филипп Селиванов иштирок этди. Институт директори, профессор Шуҳрат Бобомуродов иштирокида ташкил этилган учрашувда мамлакатимизда тупроқшунослик соҳасида амалга оширилаётган ишлар, институтнинг илмий-тадқиқот йўналишлари ҳамда илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш борасидаги фаолияти ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги учун долзарб бўлиб турган тупроқ деградацияси, унумдорликнинг пасайиши, шўрланиш, эрозия, иқлим ўзгариши ва тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш каби масалаларни илмий асосда ҳал этишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар ўртасида илмий тажриба ва ғоялар алмашинуви, инновацион ёндашувларни жорий этиш, қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда амалий ишланмаларни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Учрашув якунида Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти ҳамда ФГБОУ ВО «Вавилов университети» ўртасида илмий-тадқиқот ҳамкорлиги тўғрисида меморандум имзоланди. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.