Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Тупроқ ҳақидаги маълумотлар энди рақамли маконда

Тупроқ ҳақидаги маълумотлар энди рақамли маконда
Бугун пойтахтимиздаги “Франкфорт” меҳмонхонасида қишлоқ хўжалиги ва ердан фойдаланиш тизимида муҳим аҳамият касб этувчи лойиҳа — “АФАКИ мамлакатларида агро-озиқ-овқат тизимларини трансформация қилишни қўллаб-қувватлашга қаратилган Миллий тупроқ ахборот тизимлари” лойиҳаси якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, халқаро ва миллий экспертлар, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти мутасаддилари ҳамда соҳага алоқадор мутахассислар иштирок этди. “Тупроқ таҳлил маркази” давлат муассасаси томонидан ташкил этилган тадбир давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар босқичма-босқич намойиш этилди. Жумладан, тарихий тупроқ хариталари ва лаборатория маълумотларини рақамлаштириш, уларни ягона тизимга жамлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Энг муҳими, иштирокчиларга лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган Веб-портал ва мобил илованинг имкониятлари тақдим этилди. Мазкур рақамли платформалар орқали тупроқ ҳақидаги маълумотларни замонавий технологиялар асосида излаш, таҳлил қилиш ва улардан фойдаланиш имконияти кенгаяди. Бу эса келгусида қишлоқ хўжалигида қарорларни шунчаки тахмин ёки умумий тавсияларга эмас, балки аниқ маълумот ва таҳлилларга асосланган ҳолда қабул қилиш учун муҳим замин яратади. Тадбир якунида иштирокчилар лойиҳа натижалари юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Wеб-портал ва мобил илованинг имкониятларини янада такомиллаштириш, тизимдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда келгусидаги ишларни ривожлантириш бўйича бир қатор савол ва таклифлар илгари сурилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.